Гвардиоланинг қишги трансфер ойнаси учун режаси аниқ

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола қишги трансфер ойнаси вақтида янги ҳаридлар амалга оширмаслиги айтиб ўтди.

"Январда янги ҳаридни амалга ошириш истагида эмасман. Ёзда қўлга кирита олмаган футболчини қишда олиб келолмаймиз. Одатда бизни кучайтира оладиган футболчилар қишда сотувга қўйилмайди.

Сильванинг кетиши аниқ, Фернандиньо мавзуси очиқ турибди, аммо бу шу ёшдаги футболчилар учун одатий ҳолат", - дея айтиб ўтди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!