Гвардиоланинг режаси амалга ошмади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишки трансферлар вақтида “Сассуоло” етакчиси Мануэль Локателлини сотиб олишни режалаштирган эди.

 Бу трансфер мавсум ўртасида амалга ошмайдиган бўлди. Италияликлар етакчи ярим ҳимоячини қўйиб юборишга кўнмади.

Энди “Манчестер Сити” Локателлини ёзги трансферлар вақтида қўлга киритишга қайта уриниб кўради. “Сассуоло” қатор клублар нишонида турган ўйинчисини 30 миллион фунтга баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!