Гвардиоланинг шогирди Гризманнинг ўрнини эгаллайди

Каталония клуби раҳбарияти франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн билан юз берган келишмовчиликдан сўнг бу футболчининг узоқ муддатли ҳамкорлигига ишонмаяпти. Шу боис “Барса” Гризманн ўрнини эгаллаши мумкин бўлган зўр футболчи қидираётган эди.

Унга кўра, Гризманн Каталониядан кетадиган бўлса, “Барселона” унинг ўрнига Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаётган Бернарду Силвани олиб келадиган бўлди. Уч йилдан буён Англия премьер-лигасида тўп сураётган ярим ҳимоячи  “Манчестер Сити”нинг етакчиларидан бирига айланиб улгурган.

25 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсумда АПЛда 32 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва етти марта жамоадошларига голли узатма берди.

silvaber

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар