Гватемалага қарши дубль қилган футболчимиз камтарона фикрлари билан ўртоқлашди
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Гватемала баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Термамиз сафида Неъматжонов дубль муаллифига айланди. Айнан унинг ўзи беллашувдан сўнг ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди:
- Қийин ўйин бўлди. Эмоцияларни тасвирлаб бера олмайман. Авваламбор. ҳамма яқинларимга ва мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга охиригача ишонишаётганди. Насиб қилса, ўзимизни исботлашда давом этамиз.
Мураббий бугун сизни асосий таркибда майдонга туширди. Ушбу беллашувга қай даражада психологик тайёргарлик кўрдингиз?
Одатдагидек тайёргарлик бўлди ва худо хоҳлади, гол бўлди. Бошқа ҳеч нарса демоқчи эмасман.
Фикрлар
юз билан УЗБЕКИСТОН дек диёримизга сог-омон кайтиб келишларингизни АЛЛОХ дан тилаб коламан , омад ёр булсин барчаларингизни ота-оналарингизга катта рахмат