Гюлер Ямални ортда қолдириб, энг яхши ёш футболчи деб топилди

  • 24 декабрь, 2024, 09:42
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ла Лигада декабрь ойининг энг яхшилари аниқланди. 

Унга кўра, "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жорий ойнинг энг яхши ёш футболчиси, дея эътироф этилди. Туркиялик футболчи декабрда бўлиб ўтган ўйинларда 1 та гол ҳамда 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Таъкидлаш керак, Гюлер Ламин Ямал ("Барселона"), Фабиу Силва ("Лас-Пальмас"), Хон Арамбуру ("Реал Сосьедад") ва Илайш Мориба ("Сельта") каби ўйинчиларни ортда қолдириб, ушбу мақомга сазовор бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!