Гюндоган АПЛда

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган ҳар бир ўйинда жамоа ғалаба қозонишини таъкидлаб ўтди. У шунингдек, бу мавсум “шаҳарликлар”га чемпионлик йўлида “Ливерпуль” ва “Челси” жамоалари асосий рақобатчи бўлишини айтиб ўтди.

Икки ҳафтадан сўнг бизни “Ливерпуль”га қарши ўйин кутиб турибди, – дея Гюндогангнинг сўзларини келтиради Goal портали. – Бу ўйин биз учун ҳақиқий назорат бўлади. “Ливерпульва “Челси” жуда кучли, аммо барчаси ўзимизга боғлиқ. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

“Манчестер Сити” АПЛда 6 турдан сўнг 16 очко билан 2-ўринда бормоқда.