Ҳабиб МакГрегор камарни олиши мумкинлигини айтди
UFC енгил вазн тоифасининг чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов дивизионнинг энг яхши жангчиларини санаб ўтди ва Жастин Гэтжига қарши кечган жангдан кейинги табрикларни эслаб ўтди.
"Энг муҳими ва кутилмагани бу Владимир Путиннинг шахсан ўзи табриклагани бўлди. Дунёнинг энг катта мамлакати президентидан табрик олиш жуда ёқимли.
Конор табриклади, дейсизми? Мен буни пайқамай қолибман, қараб кўриш керак.
Дастин Порье, Конор МакГрегор ва Ислом Махачев енгил вазнда энг зўрлари. Порье ва Конор қарама-қаршилигининг ғолиби UFC чемпионлигини қўлга киритади," - деди Ҳабиб Нурмагомедов.
Фикрлар