Ҳабиб Нурмагомедов Ўрунов жамоасини қўллаб-қувватлайди!
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов ўйнайдиган “Спартак” мухлиси эканини билдириб, жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинларига баҳо берди.
- “Спартак” жамоасига мухлислик отамдан мерос. Жамоа мавсумни яхши бошлади. Уёғига нима бўлади, буни ҳеч ким билмайди. Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Тедеско билан эса, таниш эмасмиз, - деди Ҳабиб Нурмагомедов.
“Спартак” мусобақа жадвалида 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Остон Ўрунов жамоаси навбатдаги учрашувни 13 сентябрь куни меҳмонда ЦСКАга қарши ўтказади.
Фикрлар