Ҳабиб Нурмегомедов ўзидан зўр жангчи кимлигини айтди

Енгил вазнда UFC чемпиони сифатида катта спортни тарк этган Ҳабиб Нурмагомедов аралаш жанг санъатлари оламида ўзидан юқори савияли жангчи борлигини  ва бу Генри Сехудо эканини айтди.

- Ростини айтсам, сен спортчи сифатида мендан савия борасида устунсан, - деди Ҳабиб Нурмагомедов Генри Сехудога. – Сабабини биласанми? Бу Олимпия ўйинлари олтин медали туфайли шундай. Чунки бу бошқа даража. Бу бокс, кураш каби яккакураш турлари билан шуғулланаётган ҳар бир спортчининг орзуси.

Генри Сехудо 2008 йилги Пекин Олимпиадасида эркин кураш бўйича 55 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, чемпион бўлган. Аралаш жанг санъатлари бўйича 18 та жанг ўтказиб, шулардан 16 тасини ўз фойдасига ҳал қилган.

Ҳабиб Нурмагомедов эса MMA да 29 та жанг ўтказиб, шуларнинг барчасида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!