Ҳабибнинг отасини аҳволи ҳақида янги маълумот

 UFC чемпиони Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов қарийб икки ойдан буён коронавирус билан олишиб ётибди.

Анчадан буён бемор ҳақида маълумот тарқатилмаётган эди. Энди чемпионнинг жияни Умар оилавий маълумотни эълон қилди.

- Амакимнинг соғлиғи ҳақида аниқ маълумот ва янгиликлар берилмаётган эди. Айни пайтда унинг аҳволи оғир, лекин барқарор. Яхши томонга ўзгариш кузатилмоқда, - деди Умар Нурмагомедов.

Абдулманап Нурмагомедов ҳозир Москва шаҳридаги ҳарбий госпиталлардан бирига ётқизилган. Унинг муолажасини мамлакат президенти Владимир Путин ўз назоратига олган.

Ҳабибни эса олдинда ўта мураккаб жанглар кутиб турибди.

Ҳабиб ва Конор яна ўзаро жанг қилади

Тезкор хабар! Ҳабиб Нурмагомедов коронавирусга тест топширишдан бош тортмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)