Ҳакам футболчининг оёқлари орасига зарба берди ва ...
Мексикалик ҳакам футболчининг оёқлари орасига тепгани учун 15 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Якшанба куни Мексика чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Америка" - "Леон" учрашувида (2:2) бош ҳакам Фернандо Эрнандес "Леон" футболчиси Лукас Ромерони рақибнинг урган голидан норозилигини айтганидан сўнг унга тиззаси билан зарба берган.
Мексика футбол федерацияси воқеа юзасидан тергов бошланганини эълон қилди. Футболчига нисбатан жисмоний зўравонлик қилгани учун ҳакам 1 дан 15 та ўйингача дисквалификация қилиниши, шунингдек, 3 дан 51,8 минг Мексика песоси (166 дан 2867 долларгача) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Кейинроқ ҳакам ижтимоий тармоқ орқали узр сўради.
“Кечаги муносабатим учун мухлислардан ва умуман жамоадан, шунингдек, Лукас Ромеродан узр сўрайман. Мен ўз айбимни биламан ва тартиб-интизом қўмитаси қабул қиладиган ҳар қандай қарорни қабул қиламан”, — деб ёзди Эрнандес инстаграмдаги саҳифасида.
Хабар қилинишича, ўйиндан сўнг дарҳол ҳакам Лукас Ромеродан узр сўраш учун “Леон” клуби автобусига борган.
Фикрлар