Ҳаким Фузайлов: "Футболчилар ёмон кўринишмади, қолганини видеода ёзиб олинган тасвирларни кўриб хулоса қиламиз"
“Бухоро” клуби Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқичи доирасида “Металлург”га қарши учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этди. Бухороликлар устози Ҳаким Фузайлов учрашув борасида фикр билдирди.
"Кубок ўйинлари ҳам шиддатли, муросасиз ўтяпти. Бекободликлар биринчи турда мағлубиятга учрашганди, биз ҳам. Умуман олганда, ҳозирча майдонда кузатган ўйин ҳақида гапирсам, ҳаммаси жойида.
Бунақа иссиқ ҳавода футболчиларим ёмон кўринишмади. Рақибдан кўра тўпни ўзларида яхши сақлаб қолишди. Қолганини видеода ёзиб олинган тасвирларни кўриб умумий хулоса қиламиз.
Бугунги ўйинда ўйин амалиёти кам бўлган футболчилардан фойдаландик. Энди эртанги рақибларнинг натижаларини кутамиз", - дейди Фузайлов.
“Бухоро” матбуот хизмати.
Фикрлар