Ҳам Месси, ҳам Роналдуни бошини эгиб қўйган фақат икки дарвозабон бор

Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионати плей-офф босқичида Португалия терма жамоаси Словения билан асосий ва қўшимча таймда дуранг ўйнаб, ғолиб пенальтилар сериясидан аниқланган эди.

Ғолибни аниқлаш учун ўтказилган қўшимча таймларда Роналду пенальтини аниқ бажара олмади. Рақиб дарвозабони Ян Облак португалиялик юлдузнинг зарбасини бартараф этди.

Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, Ян Облак замонавий футболда энг кўп гол урган икки футболчи – Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг пенальтидан йўллаган зарбаларини қайтарган иккинчи дарвозабон бўлди.

Унгача фақатгина Диего Алвес бу икки юлдузни уялтирган эди. Бразилиялик голкипер Испания чемпионатида “Алмерия” ва “Валенсия” дарвозаларини қўриқлаган.

“Атлетико” посбони Ян Облак Мессининг пенальтисини аргентиналик юлдуз “Барселона”да ўйнаб юрган даврда, яхни 2015 йили Испания кубоги доирасидаги баҳсда қайтарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!