Ҳамдамов жамоаси мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Достон эса ...

БАА чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Ҳатта" ва "Ажман" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Достон Ҳамдамовнинг янги жамоаси ўз майдонида йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Достон бу ўйинда асосий таркибда майдонига тушиб, 83-дақиқада захирага олинди.

Маълумот учун, ушбу ғалаба "Ҳатта" учун жорий мавсумдаги биринчиси бўлди. Жамоа 6 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар