Ҳамкасбларни табриклаймиз!
Спорт ҳаётнинг ажралмас бир бўлагига айланиб қолган десак, асло муболаға бўлмайди. Бугун ана шу соҳани ёритиб, оммага тақдим этишда хизмат кўрсатаётган спорт журналистлари куни. Аниқроғи, 2 июль бутун дунёда Халқаро спорт журналистлари куни сифатида нишонланади.
Ушбу сана муносабати билан SPORTS.uz портали ижодий жамоаси юртимизда фаолият олиб бораётган барча спорт журналистларини байрам билан чин юракдан табриклайди. Шарафли касбингизда омад ва зафарлар ва куч-қувват ёр бўлишини тилайди. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин азиз ҳамкасблар!
Фикрлар