Ҳамма ҳам гол уришни билади!

Қатардаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида иштирокчиларнинг барчаси – 32 та миллий терма жамоа вакиллари рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади.

Гуруҳдаги сўнгги учрашувгача Уругвай терма жамоаси гол уролмаётган эди. Жанубий америкаликлар Гана терма жамоасига қарши басҳни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди ва Қатарни қуруқ тарк этмайдиган бўлди.

Дастлабки учта учрашувда энг кўп тўп киритган жамоалар – Англия ва Испания бўлди. Луис Энрике ва Гарет Саутгейт шогирдлари тўққизтадан гол урган.

Бразилия ўз дарвозаси дахлсизлигини энг узоқ ушлаб турган жамоага айланди. Камерун футболчилари ўйин якунланиши арафасида беш карра жаҳон чемпионларини битта гол билан мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!