Ҳаммаси деярли ҳал. "Барса" ёзда эркин агентга айланидиган футболчи билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен ёзда эркин агент сифатида "Барселона" сафига келиб қўшилиши кутилмоқда. 

Даниялик футболчининг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Журлалист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 25 ёшли ўйинчининг фаолиятини Каталония клубида давом эттириш эҳтимоли - 99%. 

Эслатиб ўтамиз, Кристенсен жорий мавсум Англия премьер-лигасининг 14 та ўйинида иштирок этиб, ўз ҳисобига гол ва ассист ёздириб қўя олмади. 

Машҳур "трансфермаркт" портали уни 35 миллион еврога баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!