Ҳаммаси жиддий: Россиялик жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловни “дуэл”га чақирди!

Баҳодир Жалолов бугунги кунда ўта оғир вазн тоифасида дунёнинг энг зўр боксчиси ҳисобланади. Ҳаваскорлар ўртасида унга етадигани йўқ.

Ҳамюртимиз 2019 йили Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида илк бор жаҳон чемпиони бўлганди. Орада – 2021 йили Сербия мезбонлик қилган мундиалда қатнашмади. Бироқ, яқинда Тошкент шаҳри биринчи марта қабул қилган жаҳон чемпионатида яна бир карра ўз вазнида тенгсиз эканини исботлаб, иккинчи олтин медалга сазовор бўлди.

Бундан ташқари, Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинларининг амалдаги чемпиони ва “Париж-2024”да ҳам бу шарафли номга асосий даъвогар сифатида мухлису мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

2021 йили Баҳодир Жалолов қатнашмаган жаҳон чемпионатида чемпионлик унвони барча рақибоарини енгган янги ном - россиялик Марк Петровскийга насиб қилган эди.

756702558909472

24 ёшли россиялик чарм қўлқоп устаси Сербия рингларида ямайкалик Рикардо Браун, германиялик Нельви Тиафак, эквадорлик Жерлон Конго, Тринидад ва Табого вакили Найжел Пол устидан ғалаба қозониб, финал чиққан эди.

Петровский ҳал қилувчи сўнгги арманистонлик Давид Чалояндан устун келди.

Энди Марк Петровский ўта оғир вазн тоифасида энг зўр боксчи эканини исботламоқчи. “Матч ТВ” журналистлари унинг бу борадаги фикрларини эълон қилди.

- Албатта, мен жаҳон чемпионатини кузатиб бордим, терма жамоамиз учун мухлислик қилдим, ўз вазн тоифамдаги жангларга алоҳида эътибор қаратдим.

Терма жамоамиз тўғри йўналишда кетяпти. Аввалги жаҳон чемпионатида битта олтин медаль бўлганди. Бу гал бир жуфт бўлди.

Кейинги жаҳон чемпионатида яна бир олтин медаль келтириш учун Россия терма жамоаси сафида бўлишга ҳаракат қиламан. Менинг вазнимда Тошкентдаги жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. У Олимпиада чемпиони ҳам.

Дарвоқе, 2021 йилги жаҳон чемпионатига у томошабин сифатида келганди. Мен у билан спарринг тушганман. Қачондир у билан рингда тўқнаш келамиз.

- Профессионал рингдами ёки ҳаваскорлар боксида?

- Унисида ҳам, бунисида ҳам. Мамлакатларимиз дўстона алоқага эга. Ўйлашимча, тез орада бу жанг бўлади.

bahodir_final-22_1

Таъкидлаш жоизки, Баҳодир Жалолов тажриба ва маҳорат бобида Марк Петровскийдан анча устун. Ўзбек боксчиси boxrec.com  сайти статистикасига кўра, ҳаваскорлар ўртасида жами 96 та учрашувда ғолиб чиқиб, рақибларини 23 маротаба муддатидан олдин енгган ва 15 та жангда ҳамюртимизга мағлубият ёзилган.

Марк Петровчки ҳаваскорлар ўртасида 24 та жангда ғалаба қозонган ва учта нокаут қайд этган. Рақибларига саккиз маротаба ютқазган.

Ҳар икки жаҳон чемпиони профессионал рингда ҳам фарлият юритмоқда. Баҳодир Жалолов шу кунга қадар 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган.

Россиялик боксчи эса, профессионал рингда беш маротаба зафар қучган ва шу баҳслардан тўрттасини муддатидан олдин якунлаган.

Рақиблар Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга қўрқяпти!

Принципиал рақиб Бибосинов жаҳон чемпиони бўлган Ҳасанбой Дўсматовга нима деди?

Жалоловга ютқазаётган Кункабаевга вазнини ўзгартириш таклиф қилинди

Жалолов ва Кункабаев ўртасида 12 раундлик профессионал жангни кутиляпти

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!