Принципиал рақиб Бибосинов жаҳон чемпиони бўлган Ҳасанбой Дўсматовга нима деди?

Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг кутилган жангларидан бири 51 килограммгача вазн тоифасида – Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов ўртасидаги бўлиши керак эди.

Аксарият мухлису мутахассислар бу икки боксчининг ўзаро тўқнаш келишини кутганди. Чунки ўзбек ва қозоқ боксчиларининг ўзаро рақобати бокс оламида катта аҳамиятга эга. Икки мамлакат ўртасидаги рақобатни “эл-класико”, деб аталиши ҳам шундан далолат беради.

maxresdefault (1)_2

Қизиғини қарангки, Тошкентдаги жаҳон чемпионатига қадар, Сакен Бибосиновда қитъа чемпионатлари ва Олимпия ўйинларининг олтин медали йўқ эди. У ҳар икки нуфузли мусобақада бронза медаль билан тақдирланган. Совринлар борасида Ҳасанбой Дўсматовдан устунлиги амалдаги жаҳон чемпиони бўлиб турганини айтиш жоиз.

Ўзбек боксчисида аксинча. Ҳасанбой уч карра Осиё чемпиони ва 2016 йилги Олимпия ўйинларининг ғолиби ҳисобланади. Бироқ, жаҳон чемпионатининг вице-чемпион бўлиб, олтин медаль армон бўлиб қолаётганди.

Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосиновнинг ўзаро рақобатига назар ташлайдиган бўлсак, охириги икки жангда умумий ҳисоб дуранг.

2021 йили Белградда қозоқ боксчисининг қўли баланд келган. Бир йилдан кейин Иорданиядаги мусобақада Ҳасанбой зафар қучган эди.

Марказий Осиёнинг енгил вазндаги энг кучли икки боксчиси Тошкентдаги жаҳон чемпионатида ўзаро куч синашиши насиб қилмаган экан. Сакен Бибосинов 1/16 финалда ҳиндистонлик Дипак Кумарга имкониятни бой бериб, мусобақани жуда эрта якунлади ва жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қила олмади.

Ҳасанбой Дўсматов ҳаваскор боксда ўзига армон бўлиб келаётган жаҳон чемпионати олтин медали учун дадил қадам ташлади. У финалгача бўлган баҳсларда мексикалик Альберто Хименес, марокашлик Саид Муртажи, кубалик Ромеро Рейес Эрислан,  япониялик амалдаги жаҳон чемпиони Томоя Цубои, испаниялик Мартин Молинани мағлубиятга учратди.

Ҳал қилувчи баҳсда франциялик Билол Беннама ўзбек боксчисига қарши туриб беролмади ва жангни нокаут билан ютқазди.

Шу тариқа, Ҳасанбой Дўсматов совринлари ғазнасига етишмаётган жаҳон чемпионати олтин медалига ҳам сазовор бўлди.

Ҳасанбой Дўсматовнинг муваффақияти Сакен Бибосиновни ҳам беэътибор қолдирмади. Қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси инстаграмдаги саҳифасига Ҳасанбой билан бирга тушган суратини жойлашдирди ва “Табриклайман, чемпион!”, - деган изоҳ қолдирди.

6460b41b2ab75

Аслида ўзбек ва қозоқ боксчилари рингда принципиал рақиб ҳисобланса-да, мусобақалардан ташқарида дўстона муносабатга эга эканини таъкидлаш лозим.

Хусусан, бокс оламидаги яна бир “эл-класико” қаҳрамонлари – Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаевнинг рақобати саккиз йилдан бери давом этиб келмоқда. Тошкентдаги жаҳон чемпионатида Баҳодир яна Қамшибекдан устун келди.

Шунга қарамай, ҳар икки боксчи мусобақа олдидан ва жангдан кейин бир-бири билан дўстона муносабат қилгани ҳар икки мамлакат бокс мухлисларига жуда манзур бўлди.

Оз вақт қолди: Яна қайси боксчиларимиз жаҳон чемпиони бўлади?

Жаҳон чемпионати: Ким қанча олтин медаль олди?

Қозоқ боксчиси Асадхўжага тоза ютқазганини тан олди!

Жалолов ва Кункабаев ўртасида 12 раундлик профессионал жангни кутиляпти

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

Жалолов: Биргаликда чемпионликка эришамиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!