Ҳаммасига улар айбдор
“Манчестер Юнайтед” сардори Ҳарри Магуайр ўйинининг пасайишига жамоадаги муҳит ва Эрик тен Хаг бошчилигидаги мураббийлар штабини айбдор қилмоқда.
29 ёшли футболчи Англия премьер-лигасила доирасида 13 август куни “Брендфорд”га 0:4 ҳисобида бой берилган учрашувдан кейин асосий таркибдан чиқарилган эди. Ўшандан кейин тажрибали ҳимоячи атиги ўн дақиқа ўйнади.
Эрик тен Хаг ҳимоячининг илтимосига қарамай, Европа Лигаси доирасида “Шериф”га қарши ўйиннинг илк дақиқасидан майдонга туширмади.
Ҳарри Магуайр клубдаги вазиятни ўзгартирмаса, Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатидан қуруқ қолишини яхши билади.
Ҳимоячи ўз жамоадошлари – айниқса, дарвозабон Давид де Хеадан қаттиқ хафа бўляпти. Испаниялик дарвозабоннинг сардор билан муносабати яхши эмас ва у ҳимояланишда Магуайрга ёрдам бермаяпти.
Айниқс, жамоага аргентиналик ҳимоячи Лисандро Мартинес келгандан кейин Давид де Хеа унга испанча гапира бошлади. Яна бир ҳимоячи Рафаэль Варан ҳам “Реал”да узоқ вақт ўйнагани боис, Магуайрдан фарқли равишда испанчани яхши билади.
Фикрлар