Ҳамон давом этаётган Беларусь чемпионатида истеъфо юз берди
Минскнинг "Динамо" клуби бош мураббийи Сергей Гуренко ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилинган. Гуренко Беларусь чемпионатининг 4-турида "Городеи" клубига қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқишга қарор қилган. Раҳбарият ундан жамоада қолишни сўраган, аммо у ўз фикрини ўзгартирмаган.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь коронавирус сабаб тўхтатилмаган ягона чемпионат ҳисобланади.
Фикрлар