Ҳамюртимиз Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида ишлайди

Хабарингиз бор, айни кунларда Қатарда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Пандемия шароитида ўтказилаётган ФИФА таснифидаги илк мусобақада ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳам фаолият олиб бормоқда. 

Эртага, ярим финал доирасидаги "Палмейрас" -  "Тигрес" учрашувида Фарҳод Абдуллаев инспектор сифатида ишлаши маълум қилинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!