Ҳамюртларимиз жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 3000 мингга яқин спортчи иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақада 17 нафар ҳамюртимиз Ватанимиз шаънини ҳимоя қилмоқда. Айтиш лозимки, ушбу мусобақа келаси йил АҚШда бўладиган жаҳон ўйинларига йўлланма бериши билан янада аҳамиятлидир.

Бош мураббий Риза Сафаров қўл остида вакилларимиз қуйидаги таркибда мусобақада иштирок этмоқда:

U16 (аёллар)

-52 кг Рустамова Райхона

U18 (эркаклар)

-66 кг Рахимов Баҳтиёр

-66 кг Мадаминов Музаффар

-50 кг Алиев Миршод

-55 кг Темиров Шуҳратбек

U21 (аёллар)

+70 кг Абдужабборова Дурдона

U21 (эркаклар)

-62 кг Анваров Бобуржон

-77 кг Назарматов Абдуллажон

-56 кг (эркаклар)

Рахмонбердиев Сарварбек

Ахмедов Рамазон

-62 кг (эркаклар)

Рустамов Сирожбек

Саматов Самарбек

-69 кг (эркаклар)

Уроков Ферузбек

Жонибеков Элбек

-77 кг (эркаклар)

Бердибоев Улугбек

Янгибоев Янгибой

-85 кг(эркаклар)

Бафоев Амирхон

Fighting  (эркаклар) -69 kg Рабиев Улуғбек

Fighting (эркаклар) -77 kg Машрапов Баҳромжон

Айни кунгача қуйидаги спортчиларимиз совриндорлар сафидан жой олди:

U16 NeWaza -52 kg

Рустамова Райхона (кумуш)

U21 NeWaza +70 kg

Абдужабборова Дурдона (бронза)

-66 кг NeWaza Мадаминов Музаффар (кумуш)

Fighting -77 kg

Машрапов Баҳромжон (бронза)

Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати 11 ноябрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!