Ҳақиқий айбдор(лар) топилиб жазоланиши "Локомотив" учун ҳам муҳим
Кеча ва бугун футболга алоқадор сайтларда "Локомотив" ПФК футболчиси, асосий жамоа сардори Кахи Махарадзенинг келишилган ўйинда иштирок этгани юзасидан хабарлар тарқалди.
Шуни маълум қиламизки, айни пайт ЎФА "Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси" ушбу масала юзасидан суриштирув-текширув ишларини олиб бормоқда.
Вазият қандай якун топиши ҳамда ҳақиқий айбдор(лар) топилиб жазоланиши "Локомотив" ПФК учун ҳам муҳим. Зеро жамоамиз ҳар доим ҳалол ўйин тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Биз келишилган учрашув, тотализатор ва ҳар қандай пул тикиш йўли билан ўйналадиган ўйинларга мутлақо қаршимиз!
"Локомотив" ПФК ушбу масала юзасидан ЎФА ва "Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси"нинг расмий хабар беришини кутишини маълум қилади.
"Локомотив" ПФК матбуот хизмати
Фикрлар