
Ҳақиқий тўпурар ана шундай бўлади!
“Бавария”нинг сўнгги йиллардаги асосий тўпурарига айланган Роберт Левандовски Бундеслиганинг янги мавсумидаги илк учрашувда тарихий рекорд қайд этди.
Мюнхенликлар чемпионатнинг дастлабки учрашувини Мёнхенгладбахда ўтказиб, маҳаллий “Боруссия” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Бавария”ни мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифи Роберт Левандовски кетма-кет еттинчи мавсумда илк турда гол урган футболчига айланди.
Бу натижа рекорд сифатида қайд этилди. Илгари ҳеч бир футболчига Бундеслигада кетма-кет етти мавсумни гол билан бошлаш насиб этмаган.
Левандовски “Бавария” шарафини 2014 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар