Ҳар доим футбол энг муҳим нарса бўлолмайди

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Раҳим Стерлинг Лондондаги уйида содир этилган ўғриликдан кейин оиласидан хабар олиш учун Қатардан кетгани ҳақида хабар берилганди.

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт бу маълумотларни тасдиқлади.

- Стерлинг жаҳон чемпионатида яна ўйнайдими ёки йўқ, ҳақиқатан буни билмайман. Мудҳиш воқеадан сўнг, маълум муддат оиласи билан бирга бўлиши керак. Ҳозирги шароитда унга бирор босим ўтказмоқчи эмасман.

Баъзан футбол энг муҳим нарса бўлолмайди, оила доимо биринчи ўринда. Ҳозир Раҳимнинг асосий вазифаси оиласи бирга бўлиш. Унга қанча вақт керак бўлса, шунча имконият берамиз, - деди Гарет Саутгейт.

Манбаларнинг таъкидлашича, Раҳим Стерлинг вазиятга қараб, Қатардаги жаҳон чемпионатига қайтиб келиши мумкин.

Маълумки, бу Англия терма жамоасида ана шундай иккинчи ҳолат. Аввалроқ, “Арсенал” ҳимоячиси Бен Уайт оилавий сабабларга кўра, уйига қайтиб кетганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!