Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди
Бундеслиганинг 31-турида “Бавария” ўз майдонида “Айнтрахт”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мюнхенликларнинг ҳар икки голи Ҳарри Кейн ҳисобига ёзилди.
Англиялик футболчи Бундеслигадаги дебют мавсумидаёқ киритган голлари сонини 35 тага етказди. Бундан ташқари, Кейн 35 та гол уриш учун энг кам учрашув сарфлаган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.
Бундеслига тарихида ҳали ҳеч ким 31 та учрашувда 35 та тўп кирита олмаган. Бу ҳақда Get German Football News нашри хабар берди.
Ҳарри Кейн “Тоттенхэм”дан “Бавария”га ўтган йили ёзда кўчиб ўтганди. Янги жамоаси сафида барча турнирларда 42 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42 та гол ва 13 та ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар