Ҳарри Кейн ва Эрлинг Холанд бир жамоа ҳужумида ўйнайди!

  • 14 июль, 2021, 09:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Агар “Манчестер Сити” раҳбариятининг режаси амалга ошса, замонамизнинг энг зўр икки тўпурари – Ҳарри Кейн ва Эрлинг Холанд бирга тўп суради.

“Шаҳарликлар” жамоа ҳужумини кучайтириш борасида иш олиб бормоқда. Аввалроқ, манчестерликлар “Барселона” вакили Антуан Гризманнга ҳам харидор экани айтилганди. Бироқ, Хосеп Гвардиола жамоаси бу хабарни рад этди.

Ҳозир Кейн ва Холандга Европанинг қатор клублари оғиз солмоқда. Бироқ, “Тоттенхэм” ҳам, “Боруссия” ҳам ўз тўпурарларини келаси мавсумга олиб қолишга қарор қилган.

Агар “Манчестер Сити” бу футболчиларни оладиган бўлса, ҳар иккиси учун камида 300 миллион евро сарфлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!