Ҳарри Кейнга янги даъвогар топилди

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзда совринли ўринлар учун курашадиган қудратлироқ клубга ўтмоқчи. Клуб хўжайини Даниэль Леви уни осонликча қўйиб юбормаяпти ва катта пул талаб қилмоқда.

Кейнга айни пайтда Манчестернинг икки клуби, “Барселона” ва “Реал” даъвогарлик қилмоқда. Улар қаторига “Челси” ҳам қўшилди. Лондонликлар Кейннинг нархини пасайтириш учун “Тоттенхэм”га пул билан бирга иқтидорли ҳужумчи Тэмми Абрахам ёки дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепи Аррисабалагани қўшиб бермоқчи.

“Тоттенхэм” айни пайтда моҳир ҳужумчи ва ишончли дарвозабонга эҳтиёж сезмоқда.

Бундан ташқари, “Челси” раҳбарлари “Тоттенхэм” тўғридан тўғри рақобатчини кучайтирмаслик учун бу трансферга рози бўлмаслигидан хавотирда. Бироқ, бу масалада Ҳарри Кейннинг фикри бирламчи ҳисобланади.

27 ёшли ҳужумчининг ўзи “Манчестер Сити”га мойиллик билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!