Ҳасан ва Ҳусан Баратов Туркияда жанг қилади

8-11 апрель куни Туркиянинг Анталья шаҳрида кикбоксинг WAKO бўйича “Turkiya Open” халқаро турнири ташкил этилади. Маълум бўлишича ушбу турнирда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси раҳбари Ойбек Норметов бошчилигида 30 нафар спортчи иштирок этади.

Улар орасида +91 кг вазн тоифасида Ҳасан ва Ҳусан Баратовлар ҳам ушбу турнирда ғолиблик учун жанг олиб боради. Жумладан, Ҳасан Баратов К-1 йўналишида иштирок этса, Ҳусан Баратов “лоу-кик” бўйича рингга кўтарилади.

Ҳозирда ака-ука Баратовлар “Оқтепа” клубида ҳар қандай спортчилар учун устоз даражасига кўтарила олган, таниқли бокс мураббийи Зуфар Сулаймонов қўл остида тайёргарлик олиб бормоқда.  

Ўйлаймизки, турк заминида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган барча спортчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлайдилар. Бу борада уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!