Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдаровнинг жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

Океан ортида машғулотлар олиб бораётган профессионал боксчиларимиз Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоровнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. 

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Дўсматов ва Холдоров 21 май куни Мексикадаги Мексикали шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ринга кўтарилади. Ушбу оқшомда Дўсматовга Моизес Гутиеррес (10-0-2, 5КО) рақиблик қилади. Холдоровнинг рақиби ҳали аниқ бўлганича йўқ. 

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!