Ҳасанбой Дўсматов WBA International камари соҳиби!

  • 3 апрель, 2021, 19:27
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда. Унда 8 нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказяпти.

Tecno

Кун тартибидан ўрин олган 3-жангда "Рио" олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов Танзаниядан ташриф буюрган Муҳсин Кизота билан муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Илк раундда бир марта, иккинчисида икки марта рақибини нокдаун ҳолатига туширган вакилимиз муддатидан олдин ғалабани тантана қилди.

Шу тариқа, Ҳасанбой Дўсматов WBA International камарини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!