Ҳасанбой Дўсматов яна ҳаваскор боксда, у Болгарияда халқаро турнирда иштирок этади

  • 15 февраль, 2022, 15:40
  • 1
  • Бокс

Ўзбекистон терма жамоаси ҳар йили Болгариянинг София шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган "А" классдаги "Странджа" халқаро турнирида иштирок этиб келмоқда. Бу сафарги мусобақа 19-28 февраль кунлари бўлиб ўтади. Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати хабар беришича, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан жами 26 нафар боксчи жой олган бўлиб, Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Ҳалаков, Мадияр Саидраҳимов, Саиджамшид Жафаров каби жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари турнирда иштирок этади. Шунингдек, Элшод Расулов бошчилидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам энг кучли таркибда қатнашиши кутилмоқда.

Бизга ҳозирча маълум Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тахминий таркиби қуйидагича:

48 кг Шодиёр Мелиқўзиев
51 кг Ҳасанбой Дўсматов ва Мироншоҳ Ибрагимов
54 кг Дилшод Aбдувалиев
57 кг Aбдумалик Ҳалаков
60 кг Шунқор Aбдурасулов
63 кг Мужибилло Турсунов
67 кг Жавлонбек Йўлдошев
71 кг -
75 кг Саиджамшид Жафаров
80 кг Одилжон Aслонов ва Дилшод Рўзметов
86 кг -
92 кг Мадияр Саидраҳимов
+92 кг Лазизбек Мулложонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
15/02/2022 16:39
Таркиб зўр, кейинги олимпиада учун харакат бошлангани сезилиб турибди