Ҳасанбой ярим финалда қудратини кўрсатди (видео)
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирининг ярим финалида Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов 49 килограмм вазн тоифасида финал йўлланмаси учун бўлган беллашувда Корея Халқ Демократик Республикаси вакили Ким Юн Сонг билан куч синашди.
Ҳасанбой Дўсматов ва яна уч боксчимиз финалда!
Ушбу учрашувда ўзбек боксчиси рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этиб ишончли ғалабага эришди.
SPORTS.uz ахборот портали орқали ушбу жангга оид видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этади:
Мусобақага оид энг сўнгги хабар ва янгиликларни SPORTS.uz ахборот портали орқали кузатиб боринг!
Фикрлар