Ҳеч қандай Анри ёки Конте эмас ёхуд
Ads

"Бордо" клубининг янги бош мураббийи Эрик Бедуэ бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 64 ёшли Бедуэ 1998 йилдан буён жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи лавозимида фаолият юритар эди. Энди унга Патрик Коллетер ассистентлик қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Бордо” Тьерри Анри, Антонио Конте ва Клаудио Раньери каби мутахассислар билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.