Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хендерсон АПЛ тарихидаги ноёб рекордни такрорлади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Жордан Хендерсон «Челси» сафида дебютида 149 сония ичида гол уриб, голли пас бериб премьер-лига рекордини такрорлади.

Англия Премьер-лигаси тажрибали футболчиси Жордан Хендерсон «Челси»нинг «Борнмут»га қарши учрашувида ўйинга жуда тез киришиб кетди. У баҳснинг 2-дақиқаси ва 29-сониясига келиб, нафақат гол урди, балки голли узатмани ҳам амалга оширди.

Маълум бўлишича, АПЛда бундай натижа аввал фақат бир марта қайд этилган. 1998 йил апрель ойида «Дерби Каунти» сафида тўп тепган Эмил Хески ҳам учрашувнинг дастлабки 149 сонияси ичида гол уришга ва голли узатма беришга улгурган.

Шу тариқа, Хендерсон ва Хески АПЛ тарихида ўйиннинг дастлабки 149 сониясида ҳам гол уриб, ҳам голли узатма амалга оширган футболчилар сифатида бир хил натижани қайд этишди.

Кейинги турда «Челси» «Эвертон»га қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ