Хендерсон Мексика – Англия ўйинидан сўнг қўли синган ҳолда шифохонага тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон Мексикага қарши жаҳон чемпионати–2026 1/8 финал баҳсидан сўнг қўл панжаси синиб, шифохонага ётқизилди.

"Брентфорд" футболчиси учрашув давомида майдонга умуман тушмади, бутун ўйинни захирада ўтказди. Аммо беллашувдан кейин мухлислар билан ғалабани нишонлашга уринган пайтида бахтсиз ҳодиса юз берди: у реклама щитига урилиб йиқилди ва қўлини жиддий шикастлаб олди.

"У қўл панжасини шикастлади ва шифохонага олиб кетилди, жароҳати анча жиддий, – дея таъкидлади Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель BBC Sport билан суҳбатда. – Бундай гўзал кечада бу воқеа мутлақо кераксиз эди. Ҳаммаси жуда ёмон кўриниб турибди. Жордан йиқилиб, қўл панжасини оғир шикастлади".

Хендерсон терма жамоа билан АҚШга учмайди. У Мексикада қолиб, жамоа шифокорларидан бири назоратида даволанади.

Эслатиб ўтамиз, англияликлар Мексика устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Чорак финалда эса 11 июль куни Майами шаҳрида Норвегияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!