Ҳиндистон полицияси Мария Шараповани суриштирмоқда

Ҳиндистон полицияси россиялик Мария Шараповани фирибгарликка алоқаси бор йўқлигини аниқлаш мақсадида суриштирув ишларини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Мария Шарапова ҳамда қурилиш компанияси Ҳоместеадни ҳиндистонлик Агарвал Бавана судга берган эди.

Шу сабабли ҳам ҳозирда ҳинд полицияси тергов ва суриштирув ишларини бошлаган. Полициянинг таъкидлашича иш очилган ва бунда Шарапованинг номи бор.

Давогарнинг адвокати ҳар қандай рекламада иштирок этган шахс ёки таниқли инсон, реклама қилинаётган компаниянинг агенти ҳисобланади дея таъкидлади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар