Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг кучли томонларини яхши биламан"

Осиё кубоги 1-турдан ўрин олган Австралия - Ҳиндистон учрашуви бўлиб ўтди ва унда австралияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳиндистонликлар бош мураббий Игор Штимац Ўзбекистонга қарши кейинги учрашув ҳақида ҳам ўз фикрлари билан бўлишди. 

"Ўзбекистонни рақиб сифатида таҳлил қилиш учун уч кунимиз бор. Мен Катанец шогирдларининг сўнгги бешта ўйинини кўриб чиқдим ва уларнинг кучли томонларини яхши биламан. Лекин ҳозир ўз устимизда ишлашимиз керак”, - деди Штимац.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ҳиндистонга қарши ўйини 18 январь куни соат 19:30да старт олади. Вакилларимиз айни пайтда шогирдлари 0 очко билан гуруҳда 3-ўринга жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!