Ҳиндистонда шахмат олимпиадаси бошланди

  • 29 июль, 2022, 18:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Шахмат
BEPUL PROPAN

Бугун Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида навбатдаги шахмат олимпиадаси бошланади.

Очиқ турнирнинг биринчи босқичида 14-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон терма жамоаси Непал (107) терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Аёллар терма жамоаси (рейтингда 46-ўрин) мусобақани Гана (128)га қарши ўйин билан бошлайди.

Ҳар бир учрашув тўртта ўйиндан иборат бўлиб, унда жамоалар вакиллари бир-бирига қарши ўйнайди. Ҳаммаси бўлиб ҳар бир жамоа 11 тадан ўйин ўтказади.

Ҳиндистон мезбонлигида ўтаётган шахмат олимпиада 9 августга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!