Ҳожимат Эркинов: Келажакда Испания ва Италия чемпионатларида ўйнаган бўлардим
Москванинг “Торпедо” клуби ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги шериги, ҳозирда “Рома” шарафини ҳимоя қилаётган футболчи Элдор Шомуродов изидан бориш истаги борлигини тан олди.
Шомуродов ҳозирги ҳолати ҳақида нима дейди?
Биз Элдор ака билан кўп мулоқот қиламиз, лекин бу мавзу ҳақида умуман гаплашмаймиз. Биламан, у асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди, лекин "Рома"да буни амалга ошириш қийин бўлмоқда.
Элдор каби Россиядан Европага кетиш истагингиз борми?
Ҳа албатта. Шу мақсадда бу ерга келдим. Ўзим Италия ва Испания чемпионатларида ўйнашни истаган бўлар эдим.
Фикрлар