Ҳокимнинг ҳақорати, "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги фарқ ва носвой отадиган футболчилар ҳақида Иван Соловьёв билан интервью (видео)

"Насаф" ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв "Блогбастер" "Youtube" каналига катта интервью берди. Ушбу суҳбат давомида футболчи қандай қилиб Ўзбекистонга келиб қолгани ва бу ерда нималар уни ҳайрон қолдирганини айтди.

– Қандай қилиб Ўзбекистонга келиб қолдинг?

– "Сочи"да ўйнаб юрардим. Таътилда Игорь Голбан менга ҳаваскор турнирда ўйнашни ва ундан кейин Ўзбекистонга боришни таклиф қилди. Қанча тўлашлари билан қизиқдим, қарасам яхши. Кейин "Кел, ҳаракат қилиб кўрамиз", дедим.

Шарқ - бу жуда нозик масала. Жамоага келиб, йиғинда қатнашдим. Клуб директори "Сен бизга керакмассан", деди. Аммо Канчельскис менинг тарафимни олди. Менга 6 ойлик шартнома беришди, бироқ 1 йиллик битим имзоладим. Наманганда 3 йил қолдим. Ҳозир Қаршига келганман. Худо хоҳласа, бу мавсум чемпион бўламиз.

– "Сочи" Премьер-Лигага чиқишга яқин эди. Сен эса кетдинг. Мураббий Александр Точилин нима деди?

– Мени сотиш ёки ижарага бериш ҳақида миш-мишлар юрарди. Мен бунга рози эдим. Точилинга келиб, Ўзбекистондан бўлаётган таклиф ҳақида, у ерда кўпроқ ишлаб топишим мумкинлигини айтдим. У эса бизни тугалланмаган ишимиз, яъни РПЛга чиқишимиз кераклигини айтди.

Менда "Нижний"дан ҳам таклиф бор эди. Дмитрий Черишев жамоасига боришга яқин эдим. "Сочи" раҳбарларидан бири келиб, "Менинг агентим билан шартнома имзола ва сени "Нижний"га текинга қўйиб юборамиз", деди. Маошимнинг 15 ёки 20 фоизини унга беришим керак эди. Бундай ишлар менга ёқмайди. Шу сабабли, Ўзбекистонга боришга қарор қилдим.

– Россия чемпионатига қайта олмаслигингни ўшанда тушунганмидинг?

– Ортга қайтиш қийинлигини билардим. Лекин ўзимни легионер мақомида синаб кўришни истадим. Биз хорижлик футболчиларга ақлбовар қилмас даражада маош берамиз, уларнинг кетини тозалаб қўйишмайди, холос. Мен буларнинг барини ҳис қилиб кўришни хоҳладим. Легионер - ҳамма жойда легионер. Агар сен ўйнаб турсанг, халқ яхши кўради. Булар кетишга арзийди.

– 3,5 йил ичида қайтиш учун бирор вариант бўлмадими?

– ФНЛдаги вақтида "Крилья"дан таклиф бўлди, бироқ боришни истамадим. Сабаби "Маошнинг бунчасини бизга берасан", дейишди. Агентимнинг айтишича, у ерда гангстер бизнеси бор, аралашмаслик яхшироқ экан.

Мен ундай қилмаслигимни айтдим. Агар ҳеч кимга пул берилмаса, бу яхши. Мисол учун, 2 миллион маош оласан ва унинг ярмини қайтарасан, буни менга нима кераги бор? Клубни инқирозга олиб келишга тўғри келади. Бу хунук ва нотўғри.

– Агар "Крилья"га бориб, маошингни ярмини берганингда ҳам "Навбаҳор"дан кўра кўпроқ олармидинг?

– Ҳа.

– Ўзбекистонда биринчи кунлардан нима сени ҳайрон қолдирди?

– Таксичиларнинг гапиришдан тўхтамасликлари. Ҳар бир машина ҳайдовичиси фоҳиша каби сигнал чалади. Бу мени ҳайрон қолдирди. Уч ой уришиб юрдим, кейин, ўрганиб қолдим.

– Сен Наманган жамоаси таркибига қўшилдинг. Канчельскис вазифасидан озод этилди ва 3 ой ўтиб, яна қайтарилди. Ўзи у билан нима рўй берганди?

– "Бухоро"га қарши ўйин олдидан ҳоким ҳаммани йиғиб, "Канчельскис истеъфога чиқарилди", деди. Биз ҳайрон ўтирардик, қандай қилиб? Нима учун? Вайронагарчилик. Отани оиладан тортиб олгандек бўлди. У стадионда эди. Беллашув олдидан руҳан заиф эканлигимизни кўрсатмаслигимизни айтди. Биз хотиржам 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик.

Уни қайтаришганда, биз ўлиб бўлгандик. Мавсум якунланди, йиғинга йўл олдик. Карантингача 3-ўринда эдик, 4 ой маош беришмади. Бизни нонушта билан овқатлантиришди. У йигитларни ҳимоя қиларди, раҳбарлардан қўрқмасди ва доим юзига ростини гапирарди. Раҳбариятга бу ёқмади ва кавлашни бошлашди.

solov

– Ўзбекистонда бошқарув услуби қандай?

– Ҳоким хоҳлаганини қилади. Масалан, бизда Миллер Аршавинга келиб, "Сени қозиққа ўтқазиш керак", деёлмайди. Бу ерда умуман бошқача муносабат қилишади.

– "Навбаҳор" раҳбариятининг энг қаттиқ танқиди қандай бўлди?

– Аввалги ҳоким даврида ҳар ўйиндан кейин танқид бўларди. Агар ютқазсак, барчаси тамом. Мабодо дуранг ўйнасанг ҳам биринчи таймдан кейин кириб, "Қани югуринглар", дерди.

Энг оғири "Андижон"га 0:1 ҳисобида ютқазганимизда рўй берди. Ҳоким кириб келиб, "Ҳаммангизни #####, лекин ўзимни булғашни хоҳламайман. Ҳатто сизларга таёқ ҳам ҳайф". Канчельскисни ҳам ҳақорат қилганди. "Сен оддий жисмоний тарбия ўқитувчисисан, бориб институтда болаларга машғулот ўт", деганди. Шундан кейин, ҳоким Фарғонага кетди.

– У маст ҳолатдамиди ёки ҳушёр?

– Ҳушёр. Шунчаки у футболни жуда яхши кўрарди ва қайғурарди. Футболдан ташқарида ҳеч қачон бундай бўлмаган. Ҳаммаси ҳиссиёт туфайли. Қолаверса, бу дерби эди.

– Ҳакамлик савияси қандай?

– Ҳакамлик ҳамма жойда оғриқли муаммо. Ўзбекистонда ҳам, Россияда ҳам. Агар сизга ёрдам беришса, яхши ҳакамлик қилишаётган бўлади. Агар акси бўлса, ёмон. Ҳечқиси йўқ, ҳакамлар яхши. Ҳозир аввалгидан анча яхшиланган. ВАР йўқлигида ғалати ҳакамлик қилишарди.

– Иштирокингдаги энг даҳшатли баҳс эсингдами?

– Наманганда "Пахтакор"га қарши ўйнаган эдик. 95-дақиқада баҳсли вазият содир бўлди, ҳисоб 1:1 эди. Ҳакам ВАРни кўришга борди. Унга пенальти белгиламаслигини айтдим. Агар белгиласа, стадион оёққа турарди. У эса "Ҳаммаси яхши", деди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Гол бўлди ва ҳакам ҳуштаги янгради. Трибунадан ҳамма нарса майдонга қараб учди: шиша идишлар, "зажигалкалар", телефонлар, "зарядчиклар", носвой. У 3 соатда ҳам чиқиб кета олмади. Одамлар стадион ёнида туриб, ҳеч кимни ташқарига чиқармади.

solovyov

– Нима сабабдан қишда "Насаф"га кўчиб ўтдинг?

– Ҳар йили улар "энди ҳаммаси яхши бўлади", дейишди, уч йил давомида бир хил гап. Нимадир ўзгаришига ишонмадим. "Насаф" варианти пайдо бўлиши билан "Ҳа" дедим. Сабаби, бу - Ўзбекистонда тўпни бошқарадиган, комбинацион футбол ўйнашга интиладиган ягона жамоа.

– "Насаф" кубокда ғалаба қозонди ва ОЧЛга йўл олди. Гуруҳ баҳслари апрель ойида Саудия Арабистонида ўтказилди. Нима учун Осиёда "уй-меҳмон" тизимига қайтилмади?

– Ҳаммаси коронавирус сабабли.

– Меҳмонхона – стадион - ўйин - меҳмонхона?

– Худди шундай яшадик. Рамазон байрами сабабли дўконлар кундузи ёпилган, улар фақат кечаси ишларди. Дўконга чиқардим ва яна меҳмонхонага. Шундай тарзда 26 кун ўтди.

– Европа ва Осиё Чемпионлар лигасининг фарқи нимада?

– Европада ҳамма нарса тезроқ. Осиёда эса ўйнашга имкон беришади: хотиржамлик билан тўпни оласиз, бошингизни кўтарасиз ва уни узатасиз. Европада бундай қилолмайсиз: бошингизни кўтаргунингизгача, улар сизни дарҳол "еб қўйишади".

ivann_1

– Такси ҳайдовчилари бир неча бор нос отиб олганини кўрдим. Ўзбекистонда бу одатий ҳолми? 

– Бизда таксичилар сигарета чекишади, бу ерда нос. Айтишларича, носни тақиқлашармуш. У ҳолда, нос отадиганлар нима қилади, билмайман.

– Футболчилар ҳам нос отадими?

– Албатта. Бу Ўзбекистонга хос хусусият. Маҳаллий йигитларнинг барчаси чекади.

– Ўзинг отиб кўрмаганмисан?

– Россияда яшаган вақтимда чекиб кўрганман. Ҳозир, замонавий турлари чиқиб кетган, носвой эса эскирган.

– Сен 3,5 йилдан бери Ўзбекистондасан. Паспорт олиш учун яна қанча вақт керак?

– Бир йил. Умумий ҳисобда беш йил бўлиши лозим.

– Агар сенга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш таклиф қилинса, қабул қиласанми?

– Ҳа, албатта, қабул қиламан. Мен деярли 4 йилдан буён шу ердаман. Ўзбекистон менинг иккинчи ўйимга айланган. Бу ерда дўстларим кўп. Шу сабабдан, бу таклифни мамнуният билан қабул қиламан ва ўйнайман.

– Бу ерда оиланг ва уйларинг бор. Ўзинги Россиядан кўра кўпроқ Ўзбекистон билан боғлайсанми?

– Россия менинг уйим. Отам-онам ўша ерда. У доим биринчи бўлиб қолади. Нима учун Россия термасига кира олмасам, бу ерда фуқароликни қабул қилиб, миллий терма жамоада ўйнамаслигим керак? Шундай имконият бўлса, нега денгиз қирғоғида об-ҳавони қандай бўлишини кутиш керак. Имконият борми, фойдалан, тамом.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
07/10/2022 13:44
Яшанг хоким, энди Фарғона вилояти футбол клублари ўйини ривожланяпти
Ishoq Ruziev
07/10/2022 10:12
Ivanni uzatmasidan keyin Sherzod Baniyas darvozasiga gol urgandi, OChL da uning ham hissasi bor
&
салахидин
07/10/2022 09:04
Сендай хоинлар Узбекистонга керак эмас
Кахрамонжон Сафаров
06/10/2022 19:33
Сухбат утказган журналимт узи хам мастми дейиан ахмокона ва телба-тескари саволлар ва жавоблар хам тупой журналистга уринсиз жавоб кайтарилибди , диплом эмас фикрлаш хамда аклий холат билан сухбат утказиб интерьвю олиш керак тупой номи журналистлар куйиб кетяпди алло.. бухоро