Ҳосеп Гвардиола: "Арсенал бизга доимо муаммо бўлиб келган"

Пеп Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйнаш қийинчиликлари ҳақида гапирди.

Уларнинг футболчилари бўйи баландроқ ва бақувватроқ. Ҳужумга ўтишда тез ва ҳимояда жуда кучли. Уларнинг қанотларида ажойиб югурувчи футболчилари бор ва Магальянс ва Салиба доимо Эрлинг Холандга эътибор қаратишади. Шунинг учун уларга ҳужум қилиш жуда қийин.

Улар 2024-йилда бирорта ҳам меҳмонда мағлуб бўлишмаган. Бу шунчаки бир ёки иккита ўйин эмас. Улар барқарор ҳаракат қилишмоқда ва гол ўтказиб юборишмади. "Арсенал"га қарши ўйинларни интиқлик билан кутаман. Чунки ҳар бир ўйин олдинги ўйиндан яхшироқ ўйнаш ва ўйлаш имкониятидир. Рақиблар яхшироқ ўйнаса, ҳар доим ўз ўйинингизни ўзгартириш учун имкониятга эга бўласиз"
, - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!