Ҳозир энг зўр мураббий ким?

90min.com  портали айни пайтда жаҳоннинг энг кучли бош мураббийлари рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, “Манчестер Сити”ни Англия чемпионлиги сари етаклаётган ва клубни тарихда илк бор Европа Чемпионлар лигасининг финалига олиб чиққан Хосеп Гвардиола дунёнинг энг кучли мураббийи бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “Бавария” билан жамоа иштирок этган барча турнирларда бош совринни қўлга киритган Ханс-Дитер Флик иккинчи ўринда қайд этилган.

Кучли учликдан “Ливерпуль”ни 30 йиллик танаффусдан сўнг Англия чемпионига айлантирган Юрген Клопп жой олган.

Шунингдек, энг зўр мураббийлар рўйхатига Томас Тухель (“Челси”), Зинедин Зидан (“Реал”), Антонио Конте (“Интер”), Диего Симеоне (“Атлетико”), Маурисио Почеттино (ПСЖ), Юлиан Нагельсманн (“Лейпциг”) ва Брендан Рожерс (“Лестер”) ҳам киритилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар