Ҳозирча энг зўри Шомуродов экан...

“Рома”да худди ўтган йилги вазият кузатилмоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари бир йил муқаддам ҳам мавсумни кетма-кет ғалабалар билан бошлаб, аста-секин деранг ва мағлубиятлар тўрига тушиб қолганди.

Римликлар дастлабки тўртта учрашувда учта ғалаба ва Туринда “Ювентус” билан дуранг қайд этганидан кейин А Серияда “Удинезе”дан 0:4 ва Европа лигасида Болгариянинг “Лудогорец” жамоасидан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ҳар доимгидек, Жозе Моуриньо кўзлаган нуқузли совринлар яна саробдек кўрина бошлади. Ўйинда португалиялик мутахассис шакллантирган жамоанинг мудофаа салоҳияти жуда пастлиги кўриниб қолди. Мезбонларнинг ҳар икки тўпи Крис Смоллинг етакчилигидаги ҳимоячиларнинг оддий хатоларидан кейин киритилди.

ITI05374

“Рома” клуби мухлисларини фақат Элдор Шомуродовнинг хатти-ҳаракати ва голи бироз бўлса-да овутди.

Футболга ихтисослашга https://www.calciomercato.com сайти экспертлари энг юқори баҳога Элдор Шомуродовни лойиқ топди.

Миле Свилар 5.5:

Иккинчи дарвозабон мавқеига яраша ўйин кўрсатди.

Жанлука Манчини 4.5 :

Рақиб футболчиси Десподов ундан ҳар гал осонликча ўтиб кетди. Ҳимоядан кўра, олдинга интилишлари самаралироқ бўлди.

Крис Смоллинг 4.5:

Хаёли жойи эмасдек кўринди. Биринчи гол киритилган вазиятда ҳаваскор футболчилар даражасидаги хатга йўл қўйди.

Рожер Ибаньес 5:

Майдоннинг сифати унинг ўйинига таъсир қилди. Бир неча бор хато қилди.

Меҳмет Зеки Челик 5.5:

Бир неча бор олдинга ўтди, Деспотов билан рақобатлашди. Карсдорп даражасида ўйнолмади.

Брайан Кристанте 4.5:

Маҳорати, жисмоний ҳолати ва ғоялари иш бермаганидан кейин тана ҳаракатларида қўполлик сезила бошлади.

Неманья Матич 6:

Жамоанинг асосий мотори. Ҳар бир уриниш серб орқали ташкил қилинди.

Муҳаммад Камара 6:

Матичнинг ўрнига 75-дақиқада ўйинга қўшилди. “Рома”нинг ҳужумларини кучайтира олди. Негадир жуда кеч майдонга туширилди.

Никола Залевски 5 :

Ёш бўлишига қарамай, ўзини кўрсатишга анча интилди. Лекин тажриба ва маҳорат бобида ҳали анча ғўрлиги билиниб турди.

Лоренцо Пеллегрини 5.5: 

Етти марта гол уришга уринди. Ҳар гал озгина аниқлик етишмади. Шомуродовнинг голига ассистентлик қилди.

Пауло Дибала 6 :

Майдонда изланувчанлиги билан ажралиб турди.

Андреа Белотти 5:

Спорт формаси талабга жавоб бермаяпти. Тўпни кўп йўқотди ва асабий ўйнади.

Элдор Шомуродов 6.5:

Майдонга тушди ва гол урди. Ҳисобни иккинчи марта ҳам тенглаштириши мумкин эди. Бироқ мўлжалдан адашди. Унинг актив ҳаракатлари мағлубиятдан қутилиб қолишга камлик қилди.

631a37e802e8bd4ae328da7a

Жозе Моуриньо 5:

Шогирдларининг жароҳатланишидан қўрқиб ва ҳимоядаги хатоларни кўриб, ранги ўчиб кетди. Унинг жамоаси кутилганидек кучли бўлиб чиқмади.

Шомуродов гол урганидан кейин ўткир фикр билдирди!

Расман! Шомуродовга қизиққан мураббий ишдан олинди!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!