Ҳозирги жамоангда ҳеч нарса ютолмайсан, бизга ўт!

“Челси” ёзги трансферлар вақтида таркибини жиддий тарзда кучайтиришга эътибор қаратган. “Аристократлар” ўзларига керакли футболчиларни олиш имкониятларини ҳозирдан ўргана бошлади.

Лондон клубининг нишонига “Атлетико” тарихидаги энг қиммат трансфер соҳиби Жоау Феликс ҳам тушди. “Челси” ёзда Килиан Мбаппени қўлга кирита олмаса, португалиялик ўйинчини олиб келишни мўлжалламоқда.

22 ёшли Феликсга “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқяпти. Лекин “Челси” раҳбарияти жамоа Европа Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этаётгани, “Атлетико” ёки “Манчестер Юнайтедир”га қараганда, ушбу халқаро турнирда ғолиб чиқиш имконияти юқорилигини инобатга олиб, Феликсни Лондонга келишига ишонч билдирмоқда.

Бундан ташқари, “Атлетико” ва “Челси” стратегик ҳамкорлик бўйича бир неча учрашув ўтказиб келаётгани ҳам “аристократлар”га устунлик бериши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!