Ҳужумчи деган мана шунақа бўлади

Бундеслиганинг 28-тури “Бавария” учун омадсиз келди. Амалдаги чемпион икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда боришига қарамай, лига дебютанти “Хайденхайм”га 2:3 ҳисобида енгилди.

Бундай ҳолат Мюнхен суперклуби тарихида илк бор содир бўлди. Шунга қарамай, мюнхенликлар Ҳарри Кейннинг рекорд натижаси билан фахрланиши мумкин.

Англиянинг форвард учрашувда ҳисобни очган гол муаллифи бўлди. Бу Кейн учун жорий мавсумдаги 32-гол бўлди ва янги рекорд сифатида қайд этилди.

Германия чемпионатлари тарихида ҳали бирор футболчи дебют мавсумида бу қадар кўп гол урмаган.

Аввалги рекорд бундан 60 йил муқаддам қайд этилган бўлиб, “Гамбург” ҳужумчиси Ува Зелер илк мавсумида рақиблар дарвозасини 31 маротаба ишғол қилган эди.

Энди Ҳарри Кейн чемпионат охиригача бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича рекордни янгилашга ҳаракат қилади. Амалдаги рекорд “Бавария”нинг собиқ форварди Роберт Левандовскига тегишли бўлиб,польшалик футболчи 2020-2021 йилги мавсумни 41 та гол билан якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!