Ҳужумчи учун Европанинг 7 гранди кураш бошлади
"Монако" ҳужумчиси Виссам Бен Йеддер учун Европа грандлари кураш олиб бормоқда.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли футболчини "Манчестер Сити", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Ливерпуль", "Арсенал", "Валенсия" ҳамда "Атлетико" клублари ўз сафларида кўришмоқчи. Бундан аввалроқ эса, Бен Йеддер “Монако” Чемпионлар лигасига чиқа олмаган тақдирда жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Виссам Бен Йеддер бу мавсум “Монако” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 18 та гол уришга эришди.
Фикрлар