"Ҳумо-2" йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Тошкентнинг "Ҳумо-2" клуби бу сафар меҳмонда "Бейбарис"га қарши баҳс олиб борди. Атирау шаҳрида кечган учрашувда мезбонлар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Тошкентликлар сафида киритилган ягона шайбага Попитич муаллифлик қилди. Шу тариқа, "Ҳумо-2" ҳисобидаги очколар сони 15 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 11 клуб орасида 8-ўринни эгаллаб турибди. 

Жавоб баҳси эса бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бўлиб ўтади.

"Бейбарис" (Атирау) - "Ҳумо-2 (Тошкент) 5:1 (1:0, 3:1, 1:0)

1:0 - Степаненко - 12:49
2:0 - Савенков (Вишняков, Макаров) - 24:30 (устунликдаги гол)
2:1 - Попитич (Мехоношин) - 28:19
3:1 - Макаров (Савенков, Вишняков) - 34:13 (устунликдаги гол)
4:1 - Филонов (Бакулин) - 39:01
5:1 - Митряков (Смирнов) - 44:30 (камчиликдаги гол)

Дарвозабонлар: Микушин (Базарбеков, 54:58 - 60:00) - Закиров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!