"Ҳумо Арена"да "Олимпия куни" учун аталган спорт тадбирлари (фоторепортаж)

Айни пайтда мазкур байрамнинг бир қисми бўлган дастурлар ўтказилмоқда. Арена атрофида турли спорт турлари бўйича спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари мухислар учун ҳавола этилмоқда. Ичкарида эса юртимизда фаолият олиб бораётган федерацияларнинг кўргазмалари қўйилган. Бир сўз билан айтганда, «Ҳумо арена»да ҳақиқий спорт нафаси уфуриб турибди.

Дақиқа сайин томошабинлар оқими кўпайгандан кўпайган ва асосийси барчаларининг кайфияти аъло. Роппа-роса 19:00 да улар учун тайёрлаб қўйилган спортчилар ва санъаткорлар ижросидаги концерт дастури бошланади.

Суратлар муаллифи Ёқубжон Соҳибов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!